Илоҳий Ифор. Книга Хаджи Амины "Аромат Святости" на узбекском Нақшбандия тариқати ҳақидаОдам Алайхиссалом ва ер юзидаги биринчи нонИдрис Алайҳиссалом ҳикоясиМусо (а.с.), Сомирий ва ХорунМусо (а.с.) ва тоғдаги мўжизаДовуд (а.с.) ҳикоясиСулаймон (а.с.), ночор аёл ва ал-акса масжидиҒордаги дўстлар ёхуд АСҲОБИ ҚАХФ ҳикоясиМухсин ҳикоясиИброҳим (а.с.) ва Каъбатуллоҳнинг қурилишиИброҳим (а.с.) нинг меҳмондўстлиги хақида хикояСариқ Сигир ҳикоясиСабр ҳакида ҳикояАллох мархаматининг чексизлиги ҳакида ҳикояФОТИҲА сурасининг фазилатлари хакидаПайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ва Шом қироли ҳақида ҳикояФотима (р.а.) ва чўпоннинг хотини ҳакида ҳикояФотима (р.а) нинг иймонлариАли (р.а) нинг сахийликлари ҳакидаги ҳикояНовфалнинг тирилиши ҳақидаги мўъжизаПайғамбаримиз Мухаммад Расулуллох (с.а.в.) нинг Таҳорат ва Рўза ҳакидаги ҳикоялариСалмон ал-Форсий ҳикоясиБеркитилган китоб ҳакида ҳикояОна дуосининг кучи хакидаХизр (а.с.), Шох ва Дарвеш хикоясиАбдул Халиқ ал-Ғиждувоний ва ўғри ҳикоясиАмир Ибн ал-Ас ва Умар Ибн ал-Хаттобнинг кучиАбу Бакр (р.а) нинг иймони ва камтарлиги ҳакида

Омина Хожи онанинг таржимаи ҳоли

Машҳур ёзувчи, устоз ва воиз Омина Хожи она 40 йилдан ортиқ умрларини турли жамият қатламларидаги инсонларга исломни тушуниш ва ўрганишда ёрдам беришга баҳшида этдилар. Шу билан бирга барча Мусулмон аёлларига ислом дини томонидан берилган бир қатор имтиёзлар ва ҳақ ҳуқуқларини тўғри англаб етишлари ва ҳаётда тадбиқ этишларида муҳим ўрин эгаллаганлар. Нақшбандия тариқатининг намоёндаларидан бўлган Шайх Муҳаммад Нозим ал-Хаққонийга турмушга чиқиб, улар билан бахтли ҳаёт кечирганлар ва турмуш қуришганларидан сўнг 50 йил мобайнида Омина Хожи она бутун дунёни айланиб чиққанлар. Шайхнинг ва шариатнинг ўкувчиси бўлган Оминанинг Шимолий ва жанубий Америка, Европа, Ўрта ва Узоқ Шарқ ва Африка давлатларида минглаб ўқувчилари бўлган. Улар Ўрта Шарқ ва Туркиянинг жуда кўп олимларидан дарс олганлар, улар орасида Нақшбандия тариқатининг вакили Шайх Абдулла Доғистоний ҳам бор эдилар. Омина Хожи она Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг авлодларидандирлар. Улар Қозон вилоятида туғилганлар, ўша пайтларда Россияда коммунизм гуллаган пайтлар эди. Яҳудийлар, христианлар ва мусулмонлар Россиядан хайдалаётган эдилар. Сирли равишда одамлар ғойиб бўлишар, миллионга яқин одамлар Сибирдаги концлагерларга юборилар, у ерда эса улар совукдан ё очликдан ўлиб кетишар эди. Шундай воқеалар содир бўлаётган бир пайтда Омина Хожи она оилалари ватанларини ташлаб, тун қоронғусида ўзлари билан бирга кийимдан бошқа ҳеч нима олмаган холда, жуда машаққатли йўлга чиқишга мажбур бўлишади. Ўша пайтда Омина жуда ёш эдилар ва оилаларини Туркияга бошлаб келган бу сафар ҳақида умуман эслай олмасдилар. Уларнинг ота оналари жуда ҳам мард, олийжаноб, ботир, қўрқмас ва чуқур иймонли одамлар бўлишган эди.

Бир йилдан ортиқ вақт мобайнида коммунистлар томонидан кузатувда бўлган Оминанинг оиласи ва ниҳоят мўъжизавий равишда Туркиянинг Арзурумий шаҳрига етиб келишади. Ёшлигидан ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлганлиги учун Оминага "Муҳожир" деб ном қўйишади. "Муҳожир" сўзининг маъноси шуни англатадики, қайсидир бир инсон ўз туғилиб ўсган ва яшаб турган жойини коммунистик қарашлар, шу билан бирга ўз диний эътиқодига эркинлик берилмагани туфайли ташлаб кетишга мажбур бўлишидир. Муҳожирликнинг мукофоти жуда катта ҳисобланади.

Ҳаётнинг бундай синовлари Оминада ёшлигиданоқ одамларга, оилага меҳр ва саёҳат қилишга қизиқиш, шу билан бирга тўғри ҳулқлилик, ҳақиқатпарварлик, исломга муҳаббат ҳисларини вужудга келтиради. Туркияда 12 йил истиқомат қилишганидан кейин Омининг оиласи Дамашқнинг Шом шаҳрига кўчиб ўтишади. Бу уларнинг Россияни тарк этишаётганлигидаги асосий мақсадлиги эди. Дамашқда улар ўзлари орзу қилгандай ҳаётга эришишади. Улар Касиюн номли жуда баланд тоғдан қўним топишади, бу тоғдан бутун шаҳарни томоша қилса бўлар эди. Айнан шу ерда Оминанинг оиласи Нақшбандия тариқатининг шайхи Абдулло Доғистоний билан танишишади. Абдулло Доғистоний Оминанинг диний ва руҳий ривожланишларини, юксалишларини синчковлик билан кузатар эдилар ва уларга тасаввуф илми бўйича билим берар эдилар. Шунингдек Омина Ливан диний ишлар бош секретари Шайх Муҳтордан фикҳ илмини яъни ислом ҳуқуқшунослигини ўрганганлар.

Устозлари Оминанинг жуда фаросатли ва доно, шунингдек эслаб қолиш қобилиятларининг кучли эканлигига тан беришар ва ислом қонун қоидаларига асосланган ҳолда ўта жиддий ва қийин масалаларни ҳам тўғри хулоса чиқарган холда ечимини топиб беришларига қойил қолишарди.

23 ёшларида Шайх Абдулло Доғистонийнинг маслаҳатларига биноан ёш Шайх Нозим билан унаштириладилар ва бир ой ўтиб уларга турмушга чиқадилар ва 50 йилга яқин вақт давомида бахтли ҳаёт кечиришади. Шайх Нозим доимий равишда Омина биринчи тўй куни қандай бўлган бўлса бутун ҳаёт давомида ана шундайлигича қолган, ҳеч ўзгармаган, доим самимий ва меҳрибон аёл бўлган деб таъкидлар эдилар. Ҳаётлари давомида Сурия, Туркия ва Кипрда истиқомат қилишган ва 4 фарзандни дунёга келтириб, тарбиялаб вояга етказишган. Бу таржимаи хол ёзилаётган пайтда уларнинг 16 та набира ва 6та эваралари бор эди.

Ёш Омина фарзандли бўлганларидан кейин ҳам Шайх Абдулло Доғистонийдан дарс олишни тўхтатмаганлар. Кўпинча турмуш ўртоқлари Шайх Нозим гоҳ сафарда, гох чилла сақлаганлари сабаб ёлғиз қолар ва бу вазиятлардан ҳеч қачон нолимаганлар доим тўғри тушуниб келганлар. Бу воқеалар ёшликларида бошларидан ўтказган воқеалар ҳамоҳанглигида фақатгина уларда Аллоҳга бўлган ишонч ва муҳаббатни кучайтирди. Омина Хожи она 3 маротаба Хаж амалларини бажарганлар.

Ақл доираларининг кенглиги, ҳаётга амалий карашлари ва турли муаммоларни еча олиш қобилиятлари сабабли Омина Хожи онанинг ёнларига йилдан йилга кўпроқ аёллар мурожаат қилиб келишар ва албатта уларнинг фойдали маслаҳатларига қулоқ солишар эди. Улар турк тилини мукаммал билар, инглиз ва араб тилларида бемалол сўзлаша олар эдилар. Уларни бир қатор давлат арбоблари, министрлар, юқори мансаб эгалари ва шу билан бирга оддий одамлар ҳам жуда яхши билишир ва ҳурмат қилишар эди. Омина Хожи она Кипрда, катта боғи бўлган эски қишлоқ уйида истиқомат қилар ва бу ерда бутун дунёдан ташриф буюрган инсонларни қабул қилар эдилар. Шунингдек турмуш ўртоқлари Шайх Нозим билан дунёнинг турли давлатларига сафар қилишар ва у ерда ислом, мусулмон аёллар мавзусида бўлиб ўтадиган конференцияларда нутқ сўзлар эдилар. Омина Хожи она "Илоҳий Ифор" ва "Муҳаммад (с.а.в) - исломнинг элчиси" деб номланган китобларни ёзганлар. "Илоҳий Ифор" - пайғамбарлар, авлиёлар ва саҳобалар ҳақидаги ҳикояларни ўз ичига олса, иккинчи китоб Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг ҳаётларига бағишланади.

Омина Хожи она бу ёруғ дунёни 2008 йил 16 ноябрь куни тарк этдилар. Аллоҳ уларни руҳларини шод этиб, жаннатнинг энг юқори жойларидан берган бўлсин, иншааллаҳ.

Кимда ким Аллоҳга ва унинг Расулига иймон келтирса, Аллоҳ унинг жойини пайғамбарлар, азиз авлиёлар ва саҳобалар билан бирга қилади.

(Куръони Карим 4:69) Нақадар ажойиб йўлдошлар!!!

twitter twitter twitter twitter twitter